БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроил ҳарбийларининг Ғазога уюштирган ҳужумини қораловчи резолюция лойиҳасини муҳокама қилади.

Исроил ҳарбийларининг 8 ноябрь кунги ҳужуми оқибатида 18 фаластинлик, жумладан, етти бола ва тўрт аёл нобуд бўлган эди. Исроил расмийлари мазкур ҳужум учун узр сўраган. Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт бу артиллерия зарбаси “ҳарбий техника носозлиги” натижасида белгиланган нишондан четлашганини маълум қилган. Бироқ Фаластин раҳбарлари Исроилнинг ҳужумини “қатлиом”, дея баҳолаган.