Фаластин президенти Маҳмуд Аббос миллий бирлик ҳукумати шу ой охирига қадар тузилиши мумкинлигини айтди.

“Мен халқимизга миллий бирлик ҳукумати тузиш йўлида катта муваффақиятга эришилганини эълон қилмоқчиман. Бу ҳозирги сиёсий чигал вазиятга ва босқинчиликка буткул чек қўйиши мумкин. Худо хоҳласа, бундай ҳукумат шу ой охиригача тузилади”, - деди М.Аббос.
Фаластиннинг собиқ раҳбари Ёсир Арафот вафот этганига икки йил тўлгани муносабати билан Рамаллоҳда ўтказилган хотира маросими М.Аббос билан бирга минглаб фаластинликлар иштирок этди. Ёсир Арафот 2004 йилда Париждаги шифохонада оламдан ўтган эди.