АҚШ Ироқдаги стратегияси қайта кўриб чиқмоқда.

АҚШ Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Петер Пейс АҚШ телевидениесига берган интервьюсида бу ҳақда гапирар экан, тафсилий маълумот бермади. Бироқ “The New York Times” газетаси мазкур стратегия кенгроқ масалаларни, жумладан, терроризмга қарши кураш, Афғонистон ва бошқа бўҳронли минтақалардаги вазиятни қайта кўриб чиқишни ҳам ўз ичига олишини хабар қилди.