Исроилнинг Ливан билан чегарадош ҳудудларни қўриқлаётган қўшинлари қўмондони генерал Гал Хирш истеъфога чиқди.

У 12 июлда икки яҳудий аскари “Ҳизбаллоҳ” томонидан асир олиниши олдини ололмаганликда айбланаётган эди. Бу аскарларнинг асирга олиниши Исроил армияси ва Ливандаги шиа жангарилари ўртасида 34 кунлик урушга сабаб бўлганди.