Афғонистонда террорчилик ҳаракатлари ва аксилтеррор амалиётлари оқибатида ойига 600 киши ҳалок бўлмоқда.

Бу ўтган йилги кўрсатгичдан тўрт баробар кўпроқдир. Бу рақамлар Афғонистон ҳукумати мутахассислари ва халқаро кузатувчилардан ташкил топган Қўшма мувофиқилаштирувчи ва мониторинг кенгаши эълон қилган ҳисоботда келтирилган. Ҳужжатда авж олаётган зўравонлик ва коррупция туфайли Афғонистондаги иқтисодий ривожланиш суръати кутилганидан анча суст экани айтилади. Унда Афғонистонда қорадори етиштириш кучаяётгани қуролли тўқнашувлар авж олишига ҳисса қўшаётгани қайд этилган.