Бағдод шимолида худкуш ўзини портлатиши оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлди, 30 фуқаро яраланди.

Пойтахтнинг Дияла минтақасида эса номаълум шахслар шаҳар кенгаши вакилини отиб ўлдирди. Мосул шаҳрида “Ал-Шарқия” мустақил телевидениеси тасвирчиси ўлдирилиб кетилди. Ироқ полицияси Бақуба шаҳрида суннийлар шайхи Намис Карим номаълум кимсалар томонидан отиб ўлдирилганини маълум қилди. Шунингдек, АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондони Жон Абузаид Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашди. Ироқ ҳукумати баёнотида айтилишича, генерал АҚШ президенти Жорж Бушнинг Ироқда ғалаба қозонилишига бўлган ишончини яна бир бор тасдиқлаган.