Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонов 6 ноябрь куни ўтказилган президент сайловида ўзига рақиб бўлган собиқ номзодлар билан учрашди.

Улар президентнинг бу қадамини олқишлаб, уни сайловдаги ғалаба билан табриклади. Сайловда И.Раҳмонов 80 фоиз сайловчининг қўллаб-қувватлашига эришган эди. Келаси шанбада унинг қасамёд қилиш маросими ўтказилиши кутиляпти.