У Бишкек ички ишлар бошқармаси раҳбари Молдомуса Конгантиевни ишдан бўшатиш масаласида ҳунуз бир қарорга келмаганини билдирди. Мухолифатнинг ўтган ҳафтадаги намойишларидан сўнг ички ишлар вазири этиб тайинланган У.Субаналиев М.Конгантиевни ишдан бўшатишга ваъда берган эди. М.Конгантиев ҳамда унинг акаси, мамлакат Бош прокурори Қамбарали Конгантиевнинг истеъфога чиқарилиши мухолифатнинг асосий талабларидан бири эди.