АҚШ президенти Буш Ироққа оид келгуси сиёсат стратегияси устида ишлаётган махсус комиссия билан учрашди ва учрашув жуда самарали ўтганини таъкидлади.

Шунингдек у, агар Эрон халқаро босимларга қарамасдан уранни бойитиш дастурини давом эттирадиган бўлса, яккаланиши лозим, деб таъкидлади.
Исроил Бош вазири Эҳуд Олмерт Вашингтонда ўтган музокаралардан кейинги чиқиши Буш бу борада, жумладан, шундай деди:
“Агар бу давлат ўз ядровий дастурини давом эттирадиган бўлса, бу ишнинг оқибати аниқ — ҳаммамиз биргаликда бу давлатни яккалаш чоралари устида ишлашни бошлашимиз лозим”, - деди АҚШ президенти Буш.
АҚШ президенти Эронни “дунё тинчлигига хавф солаётган давлат”, деб атади ва яна бир бор, расмий Теҳрон ўз ядровий дастуридан воз кечиши шарт, деб таъкидлади.