Халқаро Атом энергияси агентлиги ҳисоботига кўра эса Эрон уранни бойииш ишларини давом эттирмоқда ва агентлик билан ҳамкорликдан бош тортмоқда.

Агентлик махфий ҳисоботига кўра, сўнгги икки ярим ой ичида Натанц ядровий тадқиқотлар марказидаги центрифугаларда 34 килограм ядровий ёқилғидан унча кўп бўлмаган миқдорда бойитилган уран олинган. БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга қарши кўрилажак чораларни муҳокама қилишни давом эттирмоқда.