Россия Давлат думаси спикери Борис Гризлов Ил-76 русумли самолётларни ишлаб чиқарувчи Тошкент авиазаводи Россиянинг Уляновск шаҳрига кўчирилиши керак, деган фикрни илгари сурди.

Унинг фикрича, мавжуд шартномага кўра, эҳтиёт қисмларини тўлиқ Россиядан олгани ҳолида Ўзбекистоннинг бу самолётларни йиғиб, хорижга сотиши “йўл қўйиб бўлмас” ҳолдир. Борис Гризлов таъкидича, Ил-76 самолётининг ишлаб чиқарилишини Россияга кўчириш 2 миллиард 600 миллион рубл, яъни 97 ярим миллион АҚШ долларига тушиши мумкин. Ил-76 русумли ва умуман “Иллюшин” русуми остидаги бошқа самолётлар Тошкентдаги Чкалов авиазаводида йиғилади. Бу завод Иккинчи жаҳон уруши вақтида Россия ғарбидан Ўзбекистон пойтахтига кўчириб келтирилган эди.