Исроилнинг Сдерот шаҳрида Фаластин жангарилари отган ракета портлаши оқибатида бир яҳудий ҳалок бўлди, яна бири жароҳатланди.

Исроил телевидениесининг маълум қилишича, Ғазо минтақасидан отилган ракета кўчада кетаётган йўловчилар ёнида портлаган. Ҳужум учун масъулиятни “Исломий жиҳод” гуруҳи ўз зиммасига олган.