Ироқ Олий таълим вазири Обид ал-Ужайлий икки кун олдин вазирликнинг Бағдоддаги тадқиқотлар ва маданий алоқалар бўлими биносидан ўғирлаб кетилган ходимларнинг айримлари ўлдирилгани ва бир қанчаси қийноққа солинганини билдирди.

Ироқ ҳарбийлари ва полицияси кийимида бўлган жангарилар 14 ноябрь куни вазирликнинг 150 ходимини ўғирлаб кетган эди. 15 ноябрь куни эса уларнинг 70дан зиёди озод этилгани хабар қилинди. Яна қанча одам гаровда ушлаб турилгани ҳозиргача номаълум қолмоқда.