Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Осиё тараққиёт банкининг Марказий Осиёда ер шўрланишига қарши кураш дастурига қўшилди.

10 йилга мўлжалланган ва қиймати 1,4 миллиард доллар бўлган бу лойиҳани амалга оширишда ўндан ортиқ давлат ва ташкилот қатнашмоқда. 16 ноябрь куни Олмаотада имзоланган бу келишувга Осиё тараққиёт банки, БМТнинг бир неча агентликлари, Глобал атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳамда Ислом тараққиёт банки ҳам қўшилган.