Ўлим жазосига тортилишдан қутулиб қолиш мақсадида ўтган ҳафтада ҳарбий трибунал билан ҳамкорликка рози бўлган аскар қизчани зўрлагани ва кейин ўлдирганини тан олганди. Америкалик яна тўрт ҳарбий ҳам Маҳмудия шаҳрида содир этилган бу жиноятга алоқадор топилди. Суд ҳукмига кўра, 20 йилдан сўнг Жеймс Баркер жазони юмшатиш ҳақида сўров билан мурожаат қилиши мумкин.