Ўзбекистон ахборот воситалари ва Тожикистон чегара хизмати тожик чегарачилари ўзбекистонлик бир ҳарбийни отиб ўлдирганини билдирди.

“Пресс-уз.инфо” сайти хабарига кўра, тожик чегарачилари пайшанба куни кечқурун Ўзбекистонинг Дара чегара масканига қарата икки марта ўт очган. Оқибатда ўзбек чегарачиси Асадулло Элмуродов ҳалок бўлган. Ўзбекистон чегарачилари жавоб ўти очмаган.