Буюк Британия молия вазири Гордон Браун кутилмаганда Ироққа борди.

Бағдодда Ироқ расмийлари билан учрашган Г.Браун ўз мамлакати келаси уч йил мобайнида Ироқни қайта тиклаш ишларига 190 миллион доллар ажратишини билдирди. У Басрада хизмат қилаётган британиялик ҳарбийлар билан ҳам учрашди.