Деҳлида Афғонистонни қайта тиклаш масаласига бағишланган икки кунлик халқаро анжуман очилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ҳиндистон бош вазири Манмохан Сингҳ Афғонистонда зўравонликларнинг кучайгани мамлакатни қайта қуриш ишларига халал бераётганини айтди. Афғонистон президенти Ҳомид Карзай эса минтақа давлатлари иқтисодиётини интеграциялашишга чақирди. Афғонистон бўйича иккинчи минтақавий иқтисодий ҳамкорлик анжуманида 18 давлат, жумладан, Покистон, Эрон, Хитой, АҚШ ва Россия вакиллари иштирок этмоқда. Афғонистон бўйича биринчи минтақавий иқтисодий ҳамкорлик анжумани бир йил олдин Кобулда ўтказилган эди.