Душанбеда Имомали Раҳмонов Тожикистон президенти сифатида қасамёдга келтирилди.

Расмий маълумотларга кўра, 1992 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган И.Раҳмонов 6 ноябрь кунги президент сайловида 80 фоиз овоз олган. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти жорий йилги сайлов 1999 йилда ўтказилган сайловга қараганда яхшироқ бўлганини билдирган. Шунга қарамай, халқаро кузатувчилар бу сайлов демократик сайлов андозаларига мос эмаслигини таъкидламоқда. Мухолифат вакилларига тазйиқлар кучайиши мумкинлиги борасида хавотирлар билдирилаётган бир пайтда инаугурация маросимида сўзга чиққан И.Раҳмонов Тожикистонда демократияни ривожлантириш ва иқтисодиётни яхшилаш учун зарурий чоралар кўришга ваъда берди.