Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Ғуломриза Оғазода мамлакатда оғир сувда ишлайдиган ядро реактори қурилиши БМТ агентлиги ёрдамида ёки унинг ёрдамисиз қуриб битказилишини билдирди.

У Аракдаги оғир сувда ишлайдиган ядро реактори қуриб битказилгандан кейин Теҳрондаги қирқ йилдан бери эксплуатация қилинаётган енгил сувда ишлайдиган реактор тўхтатилишини айтди. Эрон мазкур реакторни қуришда БМТнинг Атом энергияси халқаро агентлигидан техникавий ёрдам сўраган эди.