Вьетнамда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити бошланди.

Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари ўзаро савдо-сотиқ ҳақида жорий йил июлда тўхтаб қолган музокараларни давом эттиришга келишиб олди. Саммит қатнашчилари Шимолий Кореяни ядровий қурол яратиш дастуридан воз кечиш ҳамда олти томонлама музокараларни қайта бошлашга чақирувчи баёнот ҳам қабул қилиши кутилмоқда. 19 ноябрь куни АҚШ президенти Жорж Буш ва Россия президенти Владимир Путин Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши ҳақидаги икки томонлама шартноманинг имзоланиши маросимида қатнашиши режалаштирилган.