Ушбу ҳужжат Ханойда Осиё Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити пайти ўтказилган Россия ва АҚШ расмийларининг норасмий учрашуви пайти имзоланган. АҚШ билан бундай келишувнинг йўқлиги 1994 йилдан бери Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишига тўсиқ бўлиб келаётган эди. Россия президенти Владимир Путин Вашингтон билан эришилган ушбу келишувни олқишлади ва АҚШ президентига миннатдорчилик билдирди. Россиянинг иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Герман Граф Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши хорижий сармояларнинг ушбу давлатга оқими кучайишига тартки беради деди. Айни пайтда Грузия иқтисод вазири Тбилиси Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишини қўллаб қувватламаслигини айтган.