Германиядаги Емшдетен шаҳарчасидаги мактаблардан бирида 19 ёшли собиқ ўқувчи болаларга қарата тўппончадан ўқ узди ва бир нечасини гаровга олди.

Германия полициясининг маълум қилишича, махсус амалиёт вақтида гаровдагилар озод қилинган ва жиноятчи ўлдирилган. Жиноятчи ўзини ўзи ўлдирганми ёки амалиёт вақтида ўлдирилгани ҳозирча маълум эмас. Тасдиқланмаган хабарга кўра, амалиёт пайтида ўқитувчи аёл ва бир неча киши жароҳатланган.