19 ноябрь куни Болгария бош вазири Сергей Станишев қисқа ташриф билан Тошкентга келди.

Хитойга сафар уюштираётган С.Станишев Тошкент аэропортида Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан музокара ўтказгани хабар қилинмоқда. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тарқатган хабарга кўра, музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокамага қилинган. Ўзбекистонда Болгария сармояси иштирокидаги 20 дан ортиқ компания ишламоқда.