БМТнинг инсон ҳуқуқлари идораси раҳбари Луиз Арбур Исроилнинг Фаластин худудларидаги хатти ҳаракатини танқид қилди.

Сўнгги хафта мобайнида исролииклар тарафидан 80 киши ўлдирилган Байт Ханун шаҳрида бўлиб қайтган Луиз Арбур у ердаги холатни тоқат қилиб бўлмас деб атади. Ўз навбатида Исроил Байт Ханун ва Фаластиннинг бошқа худудларидаги жангарилар Исроил худудларига мунтазам ракета ҳужумлари амалга ошираётганини билдирди. Айни пайтда Исроил Ғазода ҳарбий рейдларни бошлаб юборган.