Афғонистон жануби ва ғарбида сурункали ёғингарчиликлар натижасида рўй берган сув тошқини 120дан ортиқ одам ўлимига сабаб бўлган.

Маҳаллий расмийларга кўра, бир неча қишлоқлар ва минглаб уйлар сув билан ювиб кетилган. НАТО кучлари минтақага ҳаво орқали ёрдам етказиш ҳаракатларини кўрмоқдалар, чунки аксар ҳудудларга ер орқали етиб боришнинг иложи йўқдир.