Қирғизистоннинг 23 ёшли фуқароси Чингиз Кайлупов Москва шаҳрида тақирбошлар томонидан калтакланиб кетилди.

Хабарларга кўра, Ч.Кайлупов Москвага қатновчи поездда кетаётган пайтда тақирбошлар уни ҳеч қандай сабабсиз арматуралар билан калтакланган. Поезддаги бошқа йўловчилар аралашмаганда, у ўлдирилиши ҳам мумкин эди. Ч.Кайлупов ҳушсиз ҳолда шифохонага ётқизилди. Унга ҳужум қилган ёшлар ушланган. Милиция жиноятчилар мактаб ўқувчилари эканини билдирди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар маълумотларига кўра, Россияда бу каби жиноятлар оқибатида жорий йил мобайнида 39 шахс ўлдирилиб кетилган.