Тожикистон Олий суди полковник Махмуд Худойбердиев тарафдорлари деб гумон этилаётган икки шахс устидан махкама эшитувларни бошлади.

Комилжон Хусайинов ва Комилжон Ботировлар Тожикистон ҳарбий академияси раҳбари ўлимида айбланмоқда. Январ ойида ўлдирилган Генерал Хакимшо Хафизовнинг ўзи ҳам Тожикистондаги 1992-1997 йиллардаги фуқаролар уруши пайти Худойбердиевга яқин шахслардан бири бўлгани айтилади. Ҳозирда Махмуд Худойбердиевнинг қўшни Ўзбекистонда экани айтилмоқда.