Ироқ Ташқи ишлар вазири Хушёр Зебари Ироқ ва Сурия ўртасида дипломатик алоқалар қайта тикланганини маълум қилди.

Сешанба куни Ироққа сафар қилган суриялик ҳамкасби Валид Муаллим билан бўлган учрашувлар сўнггида Зебари ҳар икки мамлакат ўртасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик битими имзоланганини айтди. Сурия ва Ироқ ўртасида дипломатик алоқалар 20 йил аввал тўхтаган эди. Айни пайтда Ироқ бошқа жабҳада ҳам дипломатия олиб бормоқда. Ироқ президенти Жалал Талабоний ушбу хафта оҳири Эрон президенти Махмуд Аҳмадийнажод билан учрашиш учун Техронга боради.