Расмий Теҳрон Эрон миллий партияси раҳбари Дариуш Форовҳар ўлдирилганига 8 йил тўлиши муносабати билан мамлакат пойтахтида уюштирилиши режалаштирилган хотира тадбирини тақиқлаб қўйди.

Д.Форовҳар ва унинг рафиқаси 1998 йилда Эрон хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан уюштирилган суиқасд қурбони бўлган. Марҳум сиёсатчининг қизи “Фардо” радиоси мухбири билан суҳбатда ҳукумат расмийлари “хотира тадбирини ўтказиш Эрон миллий манфаатларига зид” эканини айтганини билдирди. Хабарларга кўра, полиция ходимлари эрталабдан Д.Форовҳар уйига борувчи кўчаларни ёпиб, унинг оила аъзолари, дўстлари ва сафдошлари бу ерга келишига тўсқинлик қилган.