Ироқда зўравонликлар оқибатида ўлдирилган тинч аҳоли сони октябь ойида энг юқори бўлди.

Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда БМТ томонидан тақдим этилган ҳисоботда айтилишича октябрь ойида тинч аҳоли вакилларидан 3700 киши ҳалок бўлган. Сентябрь ойида эса бу кўрсаткич 3345 кишини ташкил этган. Ҳисоботда Бағдод мамлакатнинг энг хавфли ҳудуди экани қайд этилган. Пойтахт кўчаларида топилган жасадларнинг аксарида қийноқ белгилари ва ўқ излари бўлган.