Ливан саноат вазири Пьер Жамоил ўлдирилгандан сўнг мамлакатда мустақиллик кунига бағишланган байрам тадбирлари бекор қилинди ва сиёсатчини дафн этиш маросими пайшанбага белгиланди.

Аксилсурия кайфиятидаги етакчи сиёсатчилардан бўлган 34 ёшли Пьер Жамоил сешанба куни суиқасд қурбони бўлганди. Сўнгги икки йил ичида Ливанда Сурия сиёсатини маъқулламайдиган тўртта сиёсатчи отиб ўлдирилди. АҚШ президенти Жорж Буш Пьер Жамоилнинг ўлдирилишини қоралади. БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам бу қотилликни кескин қоралаб, Ливандаги барча партияларни бирдамликка чақирди.