Арманистон ва Озарбайжон президентлари келаси хафта Минскда очиладиган Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги саммити теграсида учрашадилар.

Бу ҳақда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти маълум қилди. Қорабоғ можароси бўйича ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраиси бўлган Юрий Мерзляков бўлажак учрашув икки давлат ўртасидаги энг бахсли масала – Тоғли Қорабоғ масаласининг ечимига ёрдам беришига умид билдирди.