Футбол бўйича Эрон миллий терма командаси халқаро мусобақалардан четлаштирилди.

Бу ҳақда Халқаро футбол уюшмалари федерацияси - ФИФА расман маълум қилди. ФИФА баёнотида айтилишича, Эрон раҳбарияти миллий футбол федерацияси ишларига аралашмоқда ва ҳал этувчи масалаларда сўнгги қарор федерация эмас, балки ҳукумат томонидан қабул қилинмоқда. ФИФА Эрон мазкур масалаларда ижобий натижага эришса, халқаро мусобақаларга қайтарилишини билдирди.


* * * * * * * * * *