Ахборот воситаларининг БМТ дипломатларига асосланиб тарқатган хабарига кўра, агентлик бошқарув кенгаши аъзолари Эрон атом қуроли тайёрлашда қўлланиладиган плутоний ишлаб чиқариши мумкинлигидан хавотирланиб шундай қарор қабул қилган. Аммо агентлик Эроннинг таклифини келажакда қайта кўриб чиқиши мумкин. Дипломатларнинг билдиришича, бошқарув кенгаши Эроннинг атом бомбаси тайёрлашга алоқадор бўлмаган ядровий энергия бўйича еттита лойиҳасига техник ёрдам беришга рози бўлган.