Ғазо секторида бир худкуш аёл ўзини ўзи портлатиб икки исроиллик ҳарбийни яралади.

Исроил армияси вакилига кўра, ўша худкуш ҳужумчи аёл Исроил ҳарбийлари турган жойда ўзини ўзи портлатиб юборган. Фаластиндаги Хамас ҳаракатининг қуролли қаноти ўзини ўзи портлатиб юборган аёл 57 ёшли тўққиз фарзанднинг онаси бўлганини маълум қилди.