Айтилишича, коллективлаштириш, уруғлар ва омбордаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари давлат томонидан тортиб олиниши натижасида очарчилик юз берган. Айрим тарихчилар фикрича, советлар раҳбарлари Украинадаги мустақиллик ҳаракатини бостириш мақсадида очарчилик келтириб чиқарган. Украинанинг ҳозирги ҳукумати ўша мудҳиш очарчилик БМТ томонидан геноцид сифатида тан олиниши керак, деб ҳисобламоқда.