Озарбойжон ҳукумати “АНС” холдинги таркибига кирувчи мамлакатдаги биринчи хусусий радиостанция ва телекомпанияни тўсатдан ёпиб қўйди.

“Озод Европа/Озодлик” радиоси директорлар кенгаши Боку расмийларининг ушбу қарори юзасидан ташвиш билдирди. Чунки бу телерадиостанция “Америка овози” ва “Озод Европа/Озодлик” радиолари эшиттиришларини Озарбойжонга ретрансляция қилар эди. Озарбойжон ҳукумати ўз қарорини мазкур холдинг давлат қонунларига риоя қилмагани билан изоҳлади. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳам Боку расмийлари қарори юзасидан хавотир билдирди.