Швейцарияда Европа Иттифоқига яқинда аъзо бўлган давлатларга 800 миллион доллар ажратиш масаласи бўйича референдум ўтказилмоқда.

Мазкур маблағни ажратиш тарафдорлари фикрича, берилажак ақча уни олган давлатларнинг Швейцария билан савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кучайтиришга хизмат қилади. Маблағ ажратишга қаршилар эса ёрдам олган давлатлар келгусида ҳам кўмак сўрайвериб безор қилишидан хавотир билдирмоқда. Аслида Швейцария ЕИ аъзоси эмас, лекин тузилма билан ҳар томонлама яқин, жумладан, иқтисодий алоқаларга эга.