Олмаота шаҳрида рули ўнг томонда бўлган автомобилларни мамлакатга олиб келиш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қароридан норозиларнинг акцияси бўлиб ўтди.

Ҳаво совуқ бўлишига қарамай, тадбирда бир неча юз киши иштирок этди. Маъмурларнинг расмий рухсатисиз ўтказилган намойиш иштирокчилари ва уларни тарқатишга ҳаракат қилган полиция ходимлари ўртасида тўқнашув юз берди. Бир неча намойишчи қўлга олинди. Рули ўнг томонда бўлган автомашиналар Қозоғистон ва МДҲга аъзо бошқа айрим мамлакатларга Япониядан келтирилади. Қозоғистон ҳукумати фикрича, бундай машиналар ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солмоқда.