Миср ва Эрон савдо ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек минтақавий масалалар борасида сиёсий маслаҳатлашув ўтказиш ҳақида келишувга эришди.

Миср ҳукумати матбуот котиби Магди Радига кўра, Бош вазир Аҳмад Назиф ва Эрон вице президенти Парвиз Довудий Туркияда уюштирилган Жаҳон иқтисодий форуми йиғилишидан ташқари бўлган учрашувда шу ҳақда келишиб олганлар. Эронда 1979 йилда исломий инқилоб амалга оширилганидан бери Миср ва Эрон тўлиқ дипломатик алоқалар ўрнатмаган эди.