Грузия президенти Михаил Саакашвили Россия билан муносабатни яхшилашга чақирди.

Бироқ Саакашвили бу Грузия манфаатлари ҳисобидан бўлмаслигини айтди. Ассошиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Саакашвили ўз мамлакати Россия билан бахслашмоқчи эмаслигини аммо ҳозирги вазиятда Тбилиси расмийлари ўз позициясидан чекинмаслигини айтган.