Озарбайжоннинг мухолифатдаги Халқ фронти партияси ва “Озодлик” газетаси ҳукумат уларни таҳқирлашга уринаётганлигини билдирди.

Ўтган ҳафта Озарбайжон ҳукумати мазкур сиёсий партия ва газета фаолиятини тўхтатган. Бунга жума куни маҳкама мухолиф партия ва газета фаолият юритаётган Бокудаги бино кимнинг мулки экани аниқ эмаслиги ҳақида ҳукм чиқаргани асос бўлган. Шундан сўнг милиция бинони ўраб олиб у ерга ҳеч кимни киритмай қўйган. Мухолиф партия ва газета вакиллари маҳкама қарори юзасидан юқори идораларга шикоят аризаси билан мурожаат қилишларини билдирганлар.