Иордания қироли Абдуллоҳ Яқин Шарқ минтақаси учта фуқаролик уруши бўсағасида турганини айтди.

АҚШ президенти Жорж Бушнинг Иорданияга ташрифи арафасида АҚШнинг ЭйБиСи телевидениесига берган интервьюсида қирол Абдуллоҳ 2007 йилда Ироқ, Ливан ва Исроил-Фаластин ҳудудларида уруш бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Иордания раҳбари Вашингтон расмийларини Яқин Шарқ муаммосини минтақадаги катта таъсирга эга давлатлар иштирокида ҳал этишга чақирди.