Россиянинг “Газпром” ширкати келаси йили Беларус ва Болтиқбўйининг уч давлатига сотиладиган газ нархини оширишни режалаштирмоқда.

Ахборот воситалари “Газпром”нинг келаси йилги бюджети лойиҳасида Беларус учун ҳар минг куб метр газ баҳоси 200 доллар этиб белгиланганини хабар қилмоқда. Айни пайтда Беларус Россиядан газни 46 доллардан харид қилади. Газ нархи Болтиқбўйи давлатлари учун 260 доллар атрофида бўлади. “Ведомости” газетасининг ёзишича, бюджет лойиҳаси газнинг ўртача экспорт нархидан келиб чиққан ҳолда тузилган.