Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайн устидан олиб борилаётган суд жараёни 19 кунлик танафусдан сўнг яна бошлади.

Саддам Ҳусайн ва ҳукуматнинг олти собиқ расмийсига курдларга қарши геноцид айби қўйилмоқда. Айбловда айтилишича, 1987-1988 йиллардаги қатлиом натижасида 180 минг одам ўлдирилган. Саддам Ҳусайн ва сафдошлари ўзига қўйилган барча айбни инкор этмоқда.