Бугун Беларус пойтахти Минскда МДХ давлат раҳбарлари учрашуви бошланади.

Жорий йилда МДХ тузилганига 15 йил тўлишига қарамай, мутахассислар фикрича, бу ташкилот ҳозирга қадар самарали фаолият юритмаяпти. Минск учрашувида давлат раҳбарлари МДҲ самарадорлигини ошириш ва ташкилот фаолиятини яхшилаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишлари режаланган. Бироқ саммит қатнашчиларининг минтақавий бирлик масаласидан кўра икки томонлама муносабатларга кўпроқ эътибор қаратишлари кутилмоқда.