“Тавҳид ва жиҳод” қуролли исломий гуруҳи раҳбари 28 ёшли Умар Абдулла Сурия-Ливан чегараси олдида ўзини портлатиб юборди.

Дамашқ расмийларининг билдиришича, Умар Абдулло қалбаки ҳужжатлар билан Ливан чегарасидан ўтмоқчи бўлган. Бироқ Сурия хавфсизлик хизмати ходимлари уни таниб қолган ҳамда жангари ва хавфсизлик ходимлари ўртасида отишма бошланган. Умар Абдулло таслим бўлиш ўрнига ўзини портлатиб юборган.