Индонезиянинг 35 ёшли фуқароси парранда гриппидан ҳалок бўлди.

Индонезия Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили сўзларига кўра, мамлакат ғарбидан бўлган аёл ноябрь ойи бошидан буён Жакарта шифохоналаридан бирида даволанган. Бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган. Хабарларга кўра, шу пайтгача Индонезияда парранда гриппидан 57 киши нобуд бўлган.