Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси тарқатган маълумотга кўра, сўнгги саккиз кун мобайнида мамлакатга киришни ёки тарк этишни режалаштирган 320 ноқонуний муҳожир ҳибсга олинган.

Ушланганлар орасида Ўзбекистоннинг уч фуқароси ҳам бўлиб, улар 2 тоннадан ортиқ рангли металлни Қозоғистонга олиб кираётган пайтда қўлга олинган. Хабарда айтилишича Тожикистоннинг 51 фуқароси ўзбек-қозоқ чегарасидан ноқонуний ўтаётган пайтда ушланган.